Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментининг хабарига кўра, воқеа Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Чоржўй ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 9-километрида содир бўлган.
1989 йилда туғилган “Nexia” автомашинасининг ҳайдовчиси, ўзининг қўл телефонини зардга қўймоқчи бўлгани сабабли чалғийди ҳамда бунинг натижасида у бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилди.
ЙТҲ натижасида 4 та йўловчи жароҳат олди ҳамда 2 нафар йўловчи Самарқанддаги шифохонада вафот этди.
Бу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди.