• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 ноября 2017

3 опа-сингил ўлимининг дастлабки сабаблари маълум бўлди

Тошкентда тўсатдан ўлган 3 нафар вояга етмаган қизлар ўлимининг дастлабки сабаблари маълум бўлди.

11142
0

UzNews.uz мухбири болалар ўлимининг дастлабки сабабларини аниқлашга эришди. Маълум бўлишича, ҳодиса олдидан қизлар "паразит"ларга қарши маҳаллий табиб ёзиб берган ўт дориларни қабул қилишган. Шифокорлар мазкур ўтлар опа-сингиллар ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.

Айни вақтда, эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда. Экспертизанинг расмий қарори 10 кун ичида чиқади, деб хабар қилди UzNews.uz манбааси.

Қайд қилиб ўтамиз, қизлар 4, 7 ва 10 ёшда бўлишган. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

11142
0