Одатда давлат раҳбарининг ташрифидан сўнг “тўртлик” деб аталмиш раҳбарият (ҳоким, прокурор, туман ИИБ ва ДСИ раҳбарлари) таркиби ўзгаради. Бундай ҳолат пойтахтимизнинг Юнусобод, Чилонзор ва Олмазор туманларида кузатилган.
Аммо, Президентнинг Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларига ташрифидан сўнг ҳоким, прокурор, туман ИИБ ва ДСИ раҳбарлари ўз ўринларида қолишди. 26 май куни бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари Шайхонтоҳур тумани раҳбарияти ҳисоботларини тинглади. Тақдим этилган ҳисоботлардан сўнг Президент ўз фикрларини билдирди ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун уч ой муддат берди.