• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2018

“Ўзбекистон почтаси”нинг ишига масъулиятсиз ходимларига чора кўрилди

Алоқа бўйича давлат инспекцияси иш вақтида алоқа бўлимлари эшиги берк бўлгани ва мижозлар қабул қилинмагани ва уларга хизмат кўрсатилмагани ҳолатини аниқлади.

2186
0
UzReport

2018 йил 27 март куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг Нукус туманлараро почта алоқаси боғланмасининг бир нечта алоқа бўлимлари эшиги иш вақтида берк бўлган, яъни мижозлар ичкарига киритилмаган, хизмат кўрсатилмаган.

Бу ҳолат Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилган навбатдаги мониторинг жараёнида аниқланган.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали томонидан Инспекцияга тақдим этилган маълумотларга кўра, қайд этилган ҳолатлар юзасидан масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

2186
0