ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Европарламентнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси кун тартибига кирувчи соҳаларда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Депутатлар илтимосига биноан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида делегация аъзоларига маълумот берилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбатда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.