• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 января 2018

ЙТҲ натижасида ота ва бола воқеа жойида вафот этди

Тошкент вилояти Тергов бошқармасининг хабар қилишича, 10 январь куни тахминан соат 03.00да Нурафшон шаҳрида ЙТҲ натижасида икки фуқаро ҳаётдан кўз юмди.

4028
0
Иллюстрация

Вилоятнинг Ўртачирчиқ тумани Бойтўппи маҳалласи Усмон-ота кўчасида яшовчи Шуҳрат Элмуродович Ҳафизов бошқариб келаётган “Нексия”русумидаги автомашина нурафшонлик Юсуф Қодирович Ҳамидов ва унинг мактабнинг 4-синфида ўқийдиган ўғлини уриб юборади.

ИИБ томонидан, автомашинада Нурафшон-Оққўрғон йўлининг 3–километрида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчининг маст ҳолда бўлгани ва юқори тезлик сабабли бошқарувни йўқотгани аниқланган.

Ушбу ЙТҲ натижаси олган тан жароҳатлари сабабли пиёдалар воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

4028
0