Мазкур чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўрилмоқда, деб хабар беради Адлия вазирлиги.
Ҳужжатда айтилишича, ҳайдовчилар малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмас.