• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Интересное 17 июня 2021

Ўзбекистонда академик лицейларга қабул қачондан бошланиши айтилди

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

1491
0
ХТВ

Жорий йилнинг 20 июнидан академик лицейларда 2021/2022 ўқув йили учун ўқувчиларлардан ҳужжатларини қабул қилиш бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар академик лицейларда ташкил этилган Маслаҳат кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

Таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳонни топшириш ҳамда имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт/ID-карта) нусхаси;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (оқ фонда).

Бундан ташқари ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали Ўзбекистондаги академик лицейларга ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича онлайн топширишлари ҳам мумкин бўлади.

Шунингдек, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топширадилар.

Маълумот учун, ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

1491
0