• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Интересное 18 августа 2021

Оммавий табдирлар ўтказиш тартиби белгиланди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1448
0
facebook.com/UzLiDeP

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон пезиденти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

1448
0