• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 марта 2018

Тошкент вилоятида қоядан йиқилиб тушган қиз қутқариб қолинди

Йўқолиб қолган 21 ёшли қиз оёқлари ва ўнг қўли синган ҳамда бош қисмидан жароҳат олган ҳолатда қутқарувчилар томонидан топилган.

4110
0
fvv.uz

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 18 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учбов қишлоғида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган фуқаро йўқолиб қолган.

Тезкор қидирув натижасида қутқарувчилар қизни тана қисмига кўплаб жароҳатлар етган ҳолатда тоғ қиялигидан топишган.

Аниқланишича, жабрланган фуқаро тоғён бағрида сайр қилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли сирпаниб кетиб, тахминан 4 метр баландликдан қулаб тушган. Бунинг оқибатида фуқаро кўплаб жароҳатлар олган (ўнг оёғида очиқ синиш, ўнг қўли ва чап оёғида синиш ҳолатлари, шунингдек, бош қисмида ҳам жароҳат кузатилган).

Қутқарувчилар жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиб, уни тез ёрдам ходимларига топширишган.

Ҳозирги вақтда жабрланувчининг аҳволи – ўрта даражада.

4110
0