• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 ноября 2017

Тошкентдаги кафеларда 16 нафар фоҳиша қўлга олинди (Фото)

Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 3 та кафеда 16 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди.

5448
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

25 ноябрь куни соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири давомида, «JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилган.

Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилиб, ИИББ Реаблитация Марказига топширилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқаролар «JAGUAR» кафеси олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турган вақтларида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушбу шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

5448
0