• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 января 2022

"Ҳоким ёрдамчилари президентнинг маҳалладаги вакили ҳисобланади" — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчиларининг вазифасини ва ўрнини тушунтирди.

1296
0
president.uz

Бугун, 15 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчиларининг вазифаси ва ўрнини тушунтирди.

"Ҳоким ёрдамчилари президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади", – деди Ш. Мирзиёев.

Президентнинг такидича, уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

"Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", - деди давлат раҳбари йиғилишда.

1296
0