• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Культура 14 января 2022

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ватан ҳимоячиларини мукофотлади — фото

Ўзбекистон раҳбари унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

1892
0
president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг 13 январдаги фармонига мувофиқ, мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

14 январь куни Президент Администрациясида ушбу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Давлат раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билан табриклади.

"Мустақиллигимизнинг 30 йилида Қуролли Кучларимиз ташкил топиб, фидойи аскарлар, офицер ва генераллар етиштириб, зарур аслаҳалар билан таъминланиб, бугун мана шундай етук армияга айланди. Бу жонажон Ватанимиздаги тинчлик, барқарорлик, халқимизнинг осойишта яшашига замин бўлаяпти, – деди Шавкат Мирзиёев.

Маросимда Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди. Ватан ҳимоячиларига сиҳат-саломатлик, зиммасидаги олижаноб вазифаларни самарали адо этишда улкан зафарлар тилади.

"Афсуски, ҳамма мукофотланганларни бу залга йиғишнинг иложи йўқ. Лекин барча мукофотланганларни, бугун келолмаганларни ҳам давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан чин дилдан табриклайман. Мукофот бу – эътибор, халқимизнинг ишончи тимсоли. Бу сизларга руҳ, куч-ғайрат бағишлаб, янги-янги муваффақиятларга ундаши керак. Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади", – деди президент.

Сўзга чиққанлар юксак мукофот ва доимий эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

1892
0