• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 января 2022

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ТИВ

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Ҳозирда мамлакатда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

891
0
president.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари — Нур-Султондаги элчихонаси, Олмаота ва Оқтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди. 

Оғир аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан ҳам алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон аэропортида рейс кутаётган фуқароларга иссиқ овқатлар берилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг Қозоғистон ҳудудида бўлган қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг навбатдаги рейсларида Ўзбекистонга қайтарилади. Ҳозирда Олмаота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Вазирликнинг эслатиб ўтишича, мамлакат фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Оқтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

891
0