Жорий йилнинг 10 январь куни Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Президент Тўқаев Қозоғистондаги мавжуд вазият ва ҳукумат томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Томонлар қардош Қозоғистон заминида тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ишонч билдирди.