• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 января 2022

Наманганда тунда мингга яқин одам йўлни тўсиб ҳаракатланди

Бухоро вилояти ИИБ ҳокимнинг уйига номаълум шахслар ўғирликка тушганини рад этди.

9712
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда тунда минга яқин фуқаролар йўлни тўсиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шундан сўнг, вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 31 декабрь куни байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғига вилоятнинг барча туманларидан 1000 нафарга яқин фуқаро ташриф буюриб, боғга ўрнатилган арча атрофида тўпланишган.

Қайд этилишича, боғга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 253 нафар хавфзислик хизмати ходими жалб қилинган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҲМҚО ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган холат интернет тармоқларида намойиш қилинган.

Шу куни вилоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз холатлар содир этилмаган.

9712
0