• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 января 2022

Хусусий мактабларда ҳам қишки таътилни узайтириш тавсия этилди

Таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат ва сарф-харажатлар қилинмаслигини сабаб ота-оналардан шу муддат учун тўлов ундирилмайди.

1218
0
president.uz

Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнот берди.

2022 йил 24 январга қадар мамлакатдаги барча умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш белгиланган.

Шу сабаб нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтиришиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилади.

1218
0