Жами 10 000 дона номинал қиймати 5 000 000 сўм бўлган корпоратив облигациялар чиқарилди. Ушбу эмиссия облигациялари инвесторларнинг чекланмаган доираси орасида очиқ обуна бўйича «Тошкент» Республика фонд биржасида жойлаштирилади. Эмиссиянинг андеррайтери Freedom Finance МЧЖ ХК ҳисобланади*.
Купон ставкаси номинал қийматидан йиллик 23% даражасида белгиланган бўлиб 18 ойлик муомала муддати билан ва йилига 2 марта купон тўловлари даврийлиги билан белгиланади.
«Тошкент» товар-хом ашё биржасининг электрон порталида Ўзбекистон Республикасининг 684-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунига асосан облигацияларни жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги лицензиялари билан тартибга солинадиган инвестиция воситачилари ва андеррайтерлари ўртасида тендер эълон қилинди.
«Freedom Finance Uzbekistan компанияси «Ўзметкомбинат» AЖ облигацияларини жойлаштириш бўйича тендерда ғолиб чиқди, андеррайтинг шартномаси 2021 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Uzbekistan Economic Forum 2021 да имзоланган. Ушбу жойлаштириш «Ўзметкомбинат» жамияти учун «Тошкент» РФБда облигацияларнинг дебют эмиссияси бўлиб, компанияни 2022 йилга мўлжалланган бўлажак SPO га тайёрлайди. Бундан ташқари, жорий масала компанияга республикадаги энг йирик металлургия комбинатларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради» – дея таъкидлади Freedom Finance Uzbekistan ижрочи директори Евгений Можейко.
Ўз навбатида «Ўзметкомбинат» AЖ ҳам ушбу жойлаштириш юзасидан фикр билдирди.
«Бу бизнинг корхонамиз учун - облигацияларнинг дебют эмиссияси. Комбинат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал бозорида кредит тарихини яратиш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш учун облигациялар чиқаради. Келгуси режаларда халқаро фонд бозорларига чиқиш – акцияларнинг қўшимча эмиссиясини амалга ошириш ва еврооблигацияларни жойлаштириш вазифалари бор» - деб хабар қилди «Ўзметкомбинат» AЖ молия директори Татьяна Будей.
«Ўзметкомбинат» AЖ облигацияларини чиқаришга обуна бўлиш кампанияси доирасида Freedom Finance Uzbekistan Ўзбекистон шаҳарларида Road Show ташкил этмоқда. Обуна компаниясини очувчи матбуот анжумани Тошкент шаҳри ва 7 та шаҳарларда: Самарқанд, Бухоро, Қарши, Навоий, Фарғона, Aндижон ва Нукусда бўлиб ўтади.
*Инвесторлар буюртма бериш ва қўшимча маълумот олиши учун андеррайтерга мурожаат қилишлари керак.
Маълумот учун:
Freedom Finance МЧЖ ХК Freedom Holding Corp халқаро гуруҳининг бир қисмидир. Freedom Holding Corp. – бу молиявий фаолият, чакана брокерлик операциялари, инвестициялар бўйича консалтинг, қимматли қоғозлар савдоси, инвестиция банки ва андеррайтинг хизматларини ўзининг Freedom Finance шўъба корхоналари орқали амалга оширувчи холдинг компанияси.
Freedom Finance – Қозоғистон, Россия, Германия, Украина, Қирғизистон, Ўзбекистон, Кипр, Озарбайжон, Буюк Британия ва AҚШ каби 10 та давлатда вакили бўлган халқаро даражадаги тизимни ташкил этувчи инвестиция компанияси. Freedom Finance компанияси Қозоғистон фонд биржаси (KASE), Astana International Exchange (AIX), Москва биржаси (МОЕХ), Санкт-Петербург биржаси (SPB), «Тошкент» республика фонд биржаси (UZSE) ва Украина биржасининг профессионал иштирокчисидир.
Бугунги кунда Freedom Holding Corp нинг оддий акциялари Nasdaq Capital Market, Қозоғистон фонд биржаси, Санкт-Петербург ва Украина биржаларида савдога қўйилган.
Холдингнинг бозор капиталлашуви 4,1 миллиард АҚШ долларни ташкил этади.
«Ўзметкомбинат» АЖ – «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти қора металлургия бўйича республикадаги етакчи корхона ҳисобланади. Комбинатнинг барча маҳсулотлари мувофиқлик сертификатларига эга, сифат менежменти тизимлари Миллий ва Халқаро сертификатлаштириш тизимларида сертификатланган.
Комбинат республика корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини фаол ривожлантирмоқда.
Боғланиш:
Пономарёва Ирина – Ўзбекистондаги Freedom Finance МЧЖ ХКнинг маркетинг бўйича менежери
Тел.: +998 (78) 147 75 55, вн: 81312
Моб.: +998 (90) 005 51 53
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқлари асосида