• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 22 ноября 2021

Ўзбекистонликларни ёмғирли об-ҳаво кутмоқда

Мамлакатда ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати илиқ, лекин баъзи жойларда ёмғир ёғади.

1398
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даражагача кўтарилади. 

Маълум қилинишича, 23-24 ноябрь кунлари аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради, бироқ Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 

23 ноябрда республиканинг жануби-ғарбий, 24 ноябрда эса жанубий туманларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.

25-26 ноябрь кунларида Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан яна антициклон кириб келиши кутилмоқда.

25 ноябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 26 ноябрда республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари булутлилик билан +9…+11 даражагача кўтарилади, 26 ноябрга келиб эса кундуз кунлари меъёрий қийматларгача пасаяди ва +8…+13 даражани ташкил этади.

1398
0