Жорий йилнинг 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактабларнинг бирида ўқитувчи томонидан ўқувчиларга номақбул сўзлар ишлатаганлиги тасвири туширилган видеохабар тарқалди.
Шундан сўнг, Халқ таълими вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур видеода келтирилган ҳолат видео тарқалишидан 3 кун аввал яъни 7 декабрь куни Избоскан туманидаги 3 умумтаълим мактабида бошланғич синфлардан бирида содир бўлган.
Маълум бўлишича, синфни мактабга бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирга тайёрлаш жараёнини мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Р видеотасвирга олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганлиги туфайли ноўрин сўзларни ишлатиб юборишига сабаб бўлганлиги маълум қилинди.