Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Жанубий Кореяга уч кунлик давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Девони хабар берган.
17 декабрда президент Мун Чже Ин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саммит ўтказади.
Қайд этилишича, Мун ва Мирзиёев икки халқ ўртасидаги келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
"Жанубий Корея ва Ўзбекистон келаси йили дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди", - президент матбуот котиби Пак Кюнг Ми журналистларга.
Маълумот учун, Мирзиёев 2017 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борган ва Миллий Ассамблеяда нутқ сўзлаганди.