Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +5...+10 даражагача бўлади.
Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, совуқ антитциклон шарқий томонга қараб силжийди, ҳаво ҳарорати кўтарилади.
Эртага, 20 ноябрь куни кечаси -1...-6 даража, кундуз куни +8...+13 даража бўлади.
Якшанба куни ҳаво янада исийди, кечаси ҳарорат -2...+3 даражагача, кундуз куни +14...+17 даражагача кўтарилади.