• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 декабря 2021

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати билан икки мамлакат ўртасидаги трансафғон темир йўли қурилишини муҳокама қилди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Покистон ва Афғонистон вакиллари иштирокида "Термиз –Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар" темир йўли линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

925
0
Ўзбекистон темир йўллари

Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Покистон вакиллари Афғонистон муваққат ҳукумати билан Термиз—Мозори Шариф —Кобул—Пешовар трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон ҳудуди орқали ўтувчи "Термиз –Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар" темир йўли линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича транспорт вазирликлари ва идораларнинг масъул раҳбарлари ва мутасадди вакиллари иштирокида уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро транспорт коммуникациялари ва савдо алоқаларининг минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни чуқурлаштиришда мазкур лойиҳанинг юксак аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар. 

Йиғилиш якунида томонлар тез орада, илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиққандан сўнг лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олдилар.

925
0