• 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Коронавирус 31 июля 2020

«Назарбек» санаторийси коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди — фото

Тошкент вилоятида 350 ўринли даволаш комплекси очилди. Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.

1564
0
Зангиота тумани ҳокимлиги

Зангиота туманидаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Назарбек» санаторийси коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди.

Бугун, 31 июль куни мазкур даволаш комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Комплексда жами 350 та шифо-ўринлар мавжуд бўлиб, шундан 8 таси – ўта оғир беморлар, 72 таси – оғир беморлар ва 270 таси енгил ва ўрта даражали беморларга мўлжалланган.

Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган. Буларнинг 24 нафари врачлар, 42 нафари ҳамшира, 13 нафари кичик тиббиёт ходимлари ва 11 нафари хўжалик ходимларидан иборат.

1564
0