• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июля 11:28

Тошкентда «Яшил тўлқин» тизими ишга тушди

Тошкентдаги Буюк Ипак йўли кўчасининг бир қисмида «Яшил тўлқин» тизими ишга тушди. Тизим эрталаб шаҳар маркази томон, кечқурун эса тескари йўналишда ҳаракатланаётган транспорт оқими учун ишлайди.

272
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида светофорларни синхрон бошқаришнинг илк участкаси ишга туширилди. Энди Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли кўчасининг «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмида «Яшил тўлқин» тизими жорий этилди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, мазкур йўналишдаги 13 та чорраҳада светофорлар бир-бирига мувофиқ ҳолда созланган. Эрталаб тизим шаҳар маркази томон ҳаракатланувчи транспорт учун, кечқурун эса тескари йўналишда ҳаракатланувчи автомобиллар учун ишлайди.

Светофорлар синхронлаштирилиши натижасида ҳаракат вақти сезиларли қисқарди. Хусусан, «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган йўналишда ўртача йўл босиб ўтиш вақти 8,5 дақиқадан 6 дақиқагача камайди. Бу 29 фоизлик қисқаришни ташкил этади.

Тескари йўналишда — Салом кўчасидан «Тўра Бува» масжидигача эса ҳаракат вақти 10 дақиқадан 8 дақиқага тушди, яъни 20 фоизга қисқарди.

Мутахассислар таъкидлашича, «Яшил тўлқин» тизимининг самарали ишлаши учун ҳайдовчилар белгиланган тезлик режими ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши муҳим. Агар ушбу участкада 40–60 км/соат тезликда ҳаракат қилинса, кўпчилик чорраҳаларни қизил чироқда тўхтамасдан босиб ўтиш мумкин бўлади.

Ҳозирда Тошкентнинг «ақлли» светофорлар ўрнатилган бошқа кўчаларида ҳам «Яшил тўлқин» тизимини жорий этиш бўйича ҳисоб-китоблар ва лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

272
0

Комментарии