• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 09:35

Сурхондарёда ота ўзининг 9 яшар қизига мол тезагини мажбуран едирди — видео

Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

648
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ота ўз қизига мол гўнгини мажбурлаб, едиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон тумани ҳудудида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 1993 й.т. Ч.Б. томонидан вояга етмаган (2016 йилда туғилган) қизини қийнаганлигини маълум қилган.

Аниқланишича, ота, ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани тасвири, 2025 йил 30 декабрь куни олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2- қисми "а" банди (вояга етмаган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи 1993 й.т. Ч.Б. процессуал тартибда ушланган.

Айни вақтда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

648
0

Комментарии