• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 09:17

Тошкентда Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланди

Тошкент шаҳрининг Шаҳрисабз кўчасида тезкор автобус ҳаракати учун мўлжалланган BRT йўлагини ташкил этиш ишлари бошланди.

173
0
uznews.uz

Пойтахт аҳолиси томонидан ижобий кутиб олинган Шота Руставели кўчасидаги BRT йўлагини Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб давом эттириш ишлари бошланмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати.

Шу муносабат билан 2026 йил 24 июль соат 01:00 дан 9-август соат 23:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз–Миробод–Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида йўлни BRT йўлаги талабларига мослаштириш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ишлар давомида мазкур йўл қисми транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказидаги 4 та ҳаракатланиш тасмаларида амалга оширилади.

Шу вақт давомида ҳар икки йўналишда йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмасида транспорт воситалари ҳаракати давом этади.

173
0

Комментарии