• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 14:29

Тошкентда махсус техника ишлаб чиқарувчи янги завод қурилади

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида махсус техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги завод барпо этилади. Лойиҳа йилига 15–18 миллион долларлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш имконини беради.

911
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳридаги «Нурафшон махсус техника» корхонаси фаолияти билан танишди.

Қиймати 50 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 25,8 гектар майдонда ташкил этилган корхонада KRANTAS бренди остида махсус автомобиллар, ҳарбий техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада 300 нафардан ортиқ малакали мутахассис доимий иш билан таъминланган. Ишлаб чиқаришда АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Россия, Хитой ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуна ҳамда технологиялардан фойдаланилмоқда.

Шу кунга қадар корхонада қарийб 2,5 минг тонна металл конструкциялар, 300 дан ортиқ автомобиль устқурилмалари, 200 дан зиёд шасси ва 20 та трактор ишлаб чиқарилган. Ўтган йили буюртмачиларга 275 миллиард сўмлик техника ва механизмлар етказиб берилган.

Таъкидланишича, корхона импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда. Шу мақсадда Янгиҳаёт туманида 10 гектар майдонда янги завод қурилиши режалаштирилган. Бу эса йилига 15–18 миллион долларлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш имконини яратади.

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимлар билан танишиб, мутасаддилар ва муҳандислар билан суҳбатда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

911
0

Комментарии