• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 июля 11:43

Тошкентда "закладка" орқали гиёҳванд модда тарқатган Украина фуқаролари ушланди

Улар "гашиш", "мефедрон" ва "альфа-ПВП" наркотик моддаларини сотиш учун кичик бўлакларда тайёрлаб қўйгани аниқланди.

156
0
Видеодан кадр

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи хориж фуқаролари қўлга олинди.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистонга келган Украина давлатининг 1994, 1997 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар фуқароси вақтинчалик истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги иккита хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, Тошкент шаҳрининг турли манзилларида "закладка" тарзида тарқатиш учун кичик бўлакларда тайёрлаб қўйилган умумий оғирлиги 1 кг 945 гр. бўлган "гашиш", "мефедрон" ва "альфа-ПВП" наркотик моддалар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, интернет наркодўкон ташкилотчилари томонидан мазкур чет эл фуқароларига келгусида қайта қадоқлаб, пойтахт ҳудудида тарқатишлари учун хуфия жойда қолдирилган жами 460 гр "мефедрон" ва "альфа-ПВП" ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 6-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

156
0

Комментарии