• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 17:58

Тошкент вилоятида Чорвоқ пляжлари учун курашган икки жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳ аъзолари Чорвоқ сув омбори пляжларини назорат қилиш масаласида жанжаллашган. Ўзаро ҳужумлардан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 13 кишини қўлга олди.

514
0
uznews.uz

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИББ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида иккита жиноий гуруҳ фош этилди.

Маълум бўлишича, гуруҳлар ўртасида Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги пляжларни куч билан назоратга олиш, уларни ноқонуний эгаллаш ва ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилиш туфайли низо келиб чиққан.

Можаро натижасида биринчи жиноий гуруҳ аъзолари иккинчи жиноий гуруҳ вакилларини калтаклаб, уларга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан тўрт киши қўлга олинган. Уларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу воқеадан сўнг иккинчи гуруҳ аъзолари қасос олиш мақсадида биринчи гуруҳнинг озодликда қолган аъзосига ҳужум қилиб, кастет ва бейсбол таёғи ёрдамида унга оғир тан жароҳати етказган.

Тезкор тадбир давомида тўққиз нафар шахс қўлга олинди. Шунингдек, қўлга олинганлардан бири Instagram орқали диний-экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани маълум бўлди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

514
0

Комментарии