• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 15:35

Президент Тошкент - Самарқанд янги автомагистрали қурилишига старт берди

Лойиҳа қиймати қарийб $2,2 млрдни ташкил этади, автомобиль йўлининг узунлиги 282 км бўлиб, у очилгандан сўнг пойтахтдан Самарқандга 5 соат ўрнига 2,5 соатда етиб бориш мумкин бўлади.

227
0
President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомагистрал қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳани мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги тарихий қадам деб атади. Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган олти полосали автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади.

"Лойиҳа доирасида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич ва 60 та туннел туридаги ўтиш жойи барпо этилади. Йўл юқори тезлик ва оғир юк машиналари ҳаракатига мос монолит бетон қоплама билан қурилади. Текис ҳудудларда автомобиллар соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади," - дейилади хабарда.

Янги автомагистрал фойдаланишга топширилгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Шунингдек, йўл орқали бир суткада 60 мингдан 80 мингтагача транспорт воситаси ҳаракатланиши, юк ташиш таннархи эса 20–24 фоизга камайиши кутилмоқда.

Президент таъкидлашича, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Трансафғон темир йўллари ишга тушиши билан мамлакат Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг муҳим бўғинига айланади. Бу эса халқаро транзит ҳажмини ошириш, юзлаб миллион доллар қўшимча даромад олиш ва минглаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

227
0

Комментарии