• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 14:40

Тошкентда сохта чеклар орқали 1,4 млрд сўмлик кешбэк ўғирланди

Икки МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктирган ва кешбэк тўловлари расмийлаштирмасдан пуллари талон-торож қилишган.

158
0
uznews.uz

Тошкент шаҳрида сохта харид чеклари орқали давлат бюджетининг 1,4 млрд сўм маблағини қонунга хилоф равишда ўзлаштириш ҳолати фош этилди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва Солиқ қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “E.P.”, “M.M.” ва “E.S.” МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Улар гўёки 322,4 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта маълумотларни расмийлаштириб, савдодан тушган маблағларни назорат-касса машиналари орқали кирим қилган.

Шунингдек, маҳсулотлар аҳолига сотилгани ҳақида 3 363 та харид чеки шакллантирилган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу чеклар асосида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар номига Soliq Mobile иловаси орқали кешбэк тўловлари расмийлаштирилган. Натижада давлат бюджети маблағларининг 1,4 млрд сўми талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

158
0

Комментарии