Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида туман ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлинмасида ишлаган собиқ катта лейтенант 33 ёшли С.М.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, С.М. гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва Telegram орқали сотиб олишда айбланган маҳаллий тадбиркордан пул талаб қилган. Қўлга олинган шахс тадбиркорнинг уйида гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида тинтув ўтказиш, ҳибсга олиш ва корхонасини текшириш билан таҳдид қилган. Ушбу чораларни кўрмагани учун ундан 1000 доллар талаб қилган.
Эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимига аванс сифатида 6 млн сўм берган. Шундан сўнг у тадбиркорни бир неча бор қўрқитиб, қолган пулни талаб қила бошлаган.
Тадбиркор мазкур ҳолат юзасидан ДХХга мурожаат қилган, шундан сўнг ўтказилган тезкор тадбирда С.М. қолган 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро С.М. ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмида (пора олиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга мансабдор шахс вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш, шунингдек ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Комментарии