Мазкур гол гуруҳ босқичининг учинчи турида киритилган бўлиб, аввалроқ Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг энг яхши голи сифатида эътироф этилган эди.
FIFA расмий сайтида ушбу вазият «мукаммал ижро этилган оширма зарба» дея таърифланган.
«Аъло даражада тайёрланган ва юксак маҳорат билан ижро этилган ушбу гол Ўзбекистон терма жамоасининг дебют Жаҳон чемпионатидаги энг ёрқин лаҳзага айланди», — дейилади FIFA хабарида.
Энг яхши гол номига, шунингдек, Элайджа Жаст, Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Вильсон Изидор, Керим Алайбегович, Дайдзэн Маэда, Сидни Кабрал, Эрлинг Холанд, Хулиан Альварес, Жуд Беллингем ва Ферран Торреснинг голлари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Ғолиб FIFA расмий платформасида мухлислар ўртасида ўтказиладиган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Элдор Шомуродовни қўллаб-қувватлаш учун овоз бериш мумкин. Ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.
Комментарии