• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июля 16:41

Интерполга берилган фирибгар қўлга олиниб, Ўзбекистонга жўнатилди

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган фирибгар Полша давлатидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

174
0
INTERPOL Uzbekistan

Варшава шаҳри аэропортида Полша давлатининг ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган фуқаро топширилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Полша давлатидаги Элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида Тошкент ва Варшава Миллий марказий бюролари ўртасида бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар, ҳамда ахборот алмашиш ва ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида фирибгарлик жинояти содир этганлик учун қидирилаётган жиноятчини топшириш амалга оширилди.

Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида қидирувда бўлган фуқаронинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланиб, Полша давлати ҳудудида қўлга олинди.

Полша давлати ваколатли органларининг ижобий қарори натижасида қидирувдаги шахс суд олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш ҳамда Тошкентга олиб келиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

174
0

Комментарии