• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 18:11

Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли темир йўл поездларининг тезлиги чекланади

Кўрилган чоралар туфайли айрим поездлар белгиланган манзилларга жадвалда кўрсатилган вақтдан кечроқ етиб келиши мумкин.

153
0
uznews.uz

Йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аномал иссиқлик даврида темир йўл инфратузилмасининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида айрим йўналишларда поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда "Temiryo'lekspress" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаракат тезлиги чеклангани сабабли айрим поездлар белгиланган манзилга жадвалда кўрсатилган вақтдан кечроқ етиб келиши мумкин.

Компания йўловчиларни юзага келиши мумкин бўлган кечикишларга тушуниш билан ёндашишга чақирди ва вақтинчалик чекловлар биринчи навбатда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун жорий этилишини таъкидлади.

153
0

Комментарии