• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 16:13

Тошкентда тез ёрдам бригадаси машинасида чақалоқ туғилди

Шошилинч туғруқ натижасида вазни 3900 грамм бўлган қизалоқ дунёга келди.

778
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 06:50 да тез тиббий ёрдам бригадаси Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 1-сон туғруқ мажмуасига етмасдан автомашинада 22 ёшли ҳомиладор аёлга шошилинч равишда тиббий ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Туғруқни Республика тез тиббий ёрдам маркази фельдшери Рустам Саидазимов амалга оширди. Натижада оғирлиги 3900 грамм бўлган қизалоқ дунёга келди.

Шундан сўнг она ва чақалоқ Янгиҳаёт туманидаги 1-сон туғруқ комплексига етказилган. Вазирлик маълумотларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.

Қайд этилишича, Рустам Саидазимов беш йиллик фаолияти давомида учинчи марта тез ёрдам машинасида шошилинч туғруқни муваффақиятли амалга оширган.

778
0

Комментарии