• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 14:47

Тошкентда қарийб 11 млн долларлик ноқонуний криптоактив айланмаси фош этилди

Гумонланувчи жиноий йўл билан орттирилган маблағларнинг келиб чиқишини яшириш мақсадида уларни криптоактивларга алмаштириб келган.

167
0
uznews.uz коллажи

«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қарийб 11 млн долларлик ноқонуний криптоактив айланмаси аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Тергов маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида туғилган, Тошкентда вақтинча яшаб келган 20 ёшли шахс жиноий йўл билан орттирилган пулларнинг келиб чиқишини, ҳақиқий эгаларини ва молиявий оқимларни яшириш мақсадида уларни криптоактивларга алмаштириб келган.

Унинг вақтинчалик яшаш манзили кўздан кечирилганда ашёвий далил сифатида 24 та мобил телефон, 20 та банк пластик картаси, ноутбук ва Wi-Fi роутер мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

167
0

Комментарии