• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 14:46

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Иш бўйича 11 киши, жумладан, болалар боғчаларига сут маҳсулотларини етказиб берган компаниялар раҳбарияти ва ходимлари судланган.

213
0
uznews.uz

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Болаларга "Ошқозон-ичак тизимининг ўткир функционал бузилиши, озиқ-овқат токсикоинфекцияси" ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бир неча киши, жумладан, нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания директори, бош технологи ва лаборанти, шунингдек, бошқа фирмалар раҳбарлари қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида мазкур иш бўйича суд жараёни якунланди.

Суд ҳукмига кўра, 11 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисмида (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
 
Қуйидагиларга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди:

Р.О. - "Shark Milk Product" МЧЖ директори;
А.С. - "Shark Milk Product" МЧЖ бош технологи;
Р.Х. - "Shark Milk Product" МЧЖ технологи.

3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар:

С.С. - "Shark Milk Product" МЧЖ таъсисчиси ва савдо бўлими менежери;
Ф.О. - "Shark Milk Product" МЧЖ муассиси ва директор ўринбосари;
М.Н. - "Shark Milk Product" МЧЖ технолог ёрдамчиси.

3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганлар:

Ж.Х. - "Governess Business" МЧЖ директори;
И.С. - "Innavation Outsourcing Servise" МЧЖ директори;
Б.Р. - "Nishon Invest" МЧЖ директори;
Ф.Д. - "Kinder Garden Group" МЧЖ директори;
Д.К. - "Shark Milk Product" МЧЖ лаборанти.

Бундан ташқари, суд маҳкумларни муайян лавозимларни эгаллаш ва муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

213
0

Комментарии