Тошкентда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ер усти автотураргоҳларини ташкил этиш ҳуқуқи учун ўтказилган аукцион якунланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Лотнинг бошланғич нархи - 1,3 млрд сўм. Савдолар давомида нарх 293 баробарга оширилиб, 20,9 млрд сўмга етказилди, бу дастлабки нархдан деярли 16 баробар кўпдир.
Аукцион ғолиби Корзинка супермаркетлари тармоғини бошқарадиган "ANGLESEY FOOD" МЧЖ хорижий корхонаси бўлди.
Қайд этилишича, инвестор томонидан таклиф этилган сумма бир марталик тўлов ҳисобланади. Кейинчалик унга йиллик ижара тўлови ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар қўшилади.
Комментарии