Озарбайжоннинг миллий авиаташувчиси икки пойтахт ўртасида мунтазам рейсларни амалга ошириб, йўловчиларга қулай жадвал ва юқори даражадаги хизматларни тақдим этмоқда. Ҳозирги кунда авиакомпания Баку — Тошкент йўналишида ҳафтасига 7 та, ўтган йилнинг апрель ойидан буён эса Баку — Самарқанд йўналишида ҳафтасига 2 та мунтазам рейсни амалга оширмоқда. Бу эса Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида йўловчилар оқимининг изчил ўсишига хизмат қилмоқда.
«Икки мамлакат аҳолиси ўртасида ўзаро қизиқишнинг барқарор ўсишини кузатмоқдамиз. Бугунги кунда Тошкент ва Баку ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 12-15 та мунтазам рейсдан ошган, ҳар икки мамлакатдаги халқаро йўловчилар оқими эса йилдан-йилга ортиб бормоқда. Fintech платформаси сифатида бизнинг вазифамиз ушбу ортиб бораётган мобилликни замонавий рақамли ва молиявий воситалар билан таъминлашдан иборат», – дейди Uzum FinTech бош директори Роман Лаврентьев.
Баку минтақанинг энг жозибадор сайёҳлик ва бизнес йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Шаҳар бой тарихий мерос, замонавий меъморчилик, ривожланган инфратузилма ва фаол бизнес муҳитини ўзида мужассам этган.
«Биз йўловчилар учун саёҳатнинг ҳар бир босқичини — йўналишни танлашдан бошлаб авиачипта харидигача — имкон қадар қулай қилишга интиламиз. Ўзбекистондаги йўловчилар учун тўлов имкониятларини кенгайтириш рақамли хизматларни ривожлантириш ва мижозлар тажрибасини янада яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Замонавий молиявий технологиялар интеграцияси транзакциялар хавфсизлигини таъминлайди ҳамда банд қилиш жараёнини фойдаланувчилар учун янада қулай қилади», – деди Azerbaijan Airlines компаниясининг тижорат бўйича директори Жамил Манизаде.
Бу ёз Баку сари саёҳат янада қулайлашди. Каспий денгизи қирғоғи бўйлаб сайр қилиш, тарихий Эски шаҳар, замонавий шаҳар муҳити ва Озарбайжоннинг бой маданияти Ўзбекистондан ташриф буюрувчи меҳмонларни кутмоқда.
Авиачипталарни Azerbaijan Airlines расмий сайтида банд қилиш ва тўловни Uzum Bank хизматлари ёрдамида HUMO ҳамда Uzcard карталари орқали қулай амалга ошириш мумкин. Замонавий молиявий технологиялар интеграцияси халқаро саёҳатларни янада қулай қилади, Uzum Bank нинг Secure Operation ечими эса авиакомпания сайтида тўловларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии