• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июля 22:13

Андижонда бир оилада беш нафар эгизак дунёга келди

Андижон шаҳридаги 2-сон туғруқ мажмуасида «Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи аёл бир вақтнинг ўзида беш нафар фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг уч нафари қиз, икки нафари ўғил.

547
0
ССВ

Аёл 6 июль куни кўп ҳомилали ҳомиладорлик ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Муддатидан олдин туғруқ бошлангани сабабли унга кесар кесиш амалиёти ўтказилди. Туғруқни акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлардан иборат тажрибали шифокорлар жамоаси қабул қилди.

Янги туғилган чақалоқларнинг вазни 1205 граммдан 1605 граммгача бўлган. Она ва чақалоқларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Андижон вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда она ва беш нафар чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Улар малакали тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

547
0

Комментарии