• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 22:03

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев ва яна 7 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

443
0
gov.kg

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Суд унга мол-мулкини мусодара қилиш ва 4 йиллик пробация тайинлади. Шу сабабли у жазони озодликда ўтайди, аммо пробация шартларини бузса, қамоқ жазоси ижро этилади.

Худди шундай жазо мамлакатнинг собиқ бош прокурори Қурманқул Зулушев ва парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Тургунбек уулуга ҳам тайинланди. Яна беш нафар айбланувчи ҳам айбдор деб топилиб, уларга 4 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва пробация қўлланди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг февраль ойида президент Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни МХДҚ раиси лавозимидан озод этган эди. Бу қарордан олдин у мамлакатда муддатидан аввал президентлик сайловини ўтказиш чақириқлари акс этган «75 нафар» мурожаатини имзолаган шахслар орасида бўлган. Орадан кўп ўтмай ҳукуматда бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ҳам ўз вазифасидан озод қилинган.

443
0

Комментарии