• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 11:25

Ёшлар вазирлик ва ҳокимликлар муаммоларига ечим таклиф қилади

Ўзбекистонда «1000 та муаммо — ёшлардан 1000 та ечим» лойиҳаси ишга туширилади. Унинг доирасида ёшлар вазирликлар, идоралар ва ҳудудлардаги долзарб муаммоларга инновацион ечимлар таклиф қилиши мумкин бўлади.

410
0
uznews.uz

Лойиҳага кўра, ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳоким ўз соҳаси ёки ҳудудидаги долзарб муаммоларни очиқ платформага жойлаштиради ҳамда энг яхши таклифлар учун мукофот эълон қилади.

Бунинг учун ҳар бир вазир ва ҳоким ҳажми камида 10 млрд сўм бўлган венчур жамғармасини ташкил этади. Жамғарма маблағлари ғолибларни тақдирлаш, шунингдек, энг яхши 20 та стартапни ғоя босқичидан амалий татбиққа қадар молиялаштиришга йўналтирилади.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги бизнес, ахборот технологиялари ва креатив иқтисодиёт соҳаларидаги энг яхши 100 та лойиҳани саралаб, уларнинг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция киритади.

410
0

Комментарии