• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 14:10

Шавкат Мирзиёев эртага Грузияга давлат ташрифи билан боради

Тбилиси шаҳрида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

211
0
prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Тбилиси шаҳрида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинади.

Томонлар саноат, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги, туризм, энергетика ва ахборот технологиялари соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Шу билан бирга, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратиш масалалари диққат марказида бўлади.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунлари бўйича ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб оладиган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

211
0

Комментарии