• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 13:34

Фарғонада 125,4 млрд сўмлик сохта кешбэк схемаси фош этилди

Фарғона вилоятида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича сохта операциялар орқали ноқонуний кешбэк олишга уриниш ҳолатини аниқлади. Сунъий равишда шакллантирилган ҚҚС миқдори 125,4 млрд сўмни ташкил этган.

235
0
uznews.uz

Вилоят Солиқ бошқармаси маълум қилишича, қонунбузарлик яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида ўтказилган таҳлиллар натижасида фош этилган.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида яшовчи Т. З. ўз номига «E.F.F.» ва «F.E.O.Z.» МЧЖларини рўйхатдан ўтказган. Жорий йил май ойида мазкур корхоналар Термиз шаҳрида рўйхатдан ўтган «T.B.S.E.» МЧЖдан гўёки 1,2 трлн сўмлик ун ва сариёғ сотиб олгани ҳақида электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган.

Бироқ май ойи учун ҚҚС ҳисоботлари ҳамда корхоналарнинг юридик манзилларидаги омборлар текширилганда, маҳсулотлар амалда етказиб берилмагани, томонлар ўртасида пул ҳисоб-китоблари ҳам амалга оширилмагани маълум бўлган.

Тезкор чоралар натижасида «E.F.F.» ва «F.E.O.Z.» МЧЖларнинг ҚҚС тўловчиси сифатидаги гувоҳномалари вақтинча тўхтатилди. Корхоналар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини тақдим этган, 125,4 млрд сўмлик сохта ҚҚС эса бекор қилинган.

Солиқ органлари маълумотига кўра, мазкур схема ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чекларни сотиш ва улар асосида ноқонуний кешбэк маблағларини олиш мақсадида ташкил этилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

235
0

Комментарии