• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 13:29

Магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларининг 2026/2027 ўқув йили учун магистратура босқичига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

748
0
Сайтдан скреншот

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, абитуриентлар ҳужжатларини 30 июль кунини ҳам қўшган ҳолда my.edu.uz платформаси орқали онлайн тарзда топширишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Онлайн ариза юборишда бакалавр дипломи ҳамда чет тили бўйича сертификат талаб этилади.

Қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан чет тили сертификати талаб қилинмайди:

— Президент ва давлат номдор стипендиялари соҳиблари, давлат мукофотлари лауреатлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари;

— кўриш, эшитиш ёки нутқида ногиронлиги бўлган шахслар (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда);

— бакалавриат босқичини хорижий тилда таълим бериладиган дастурлар бўйича тамомлаган битирувчилар.

748
0

Комментарии