• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 20:10

Олийгоҳ битирувчиларини ишга олган бизнесга солиқ имтиёзлари берилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий этилади.

141
0
uznews.uz

Янги тартибга кўра, олийгоҳ битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар учун ёш мутахассисларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари бир йил давомида 1 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, мазкур чора қарийб 200 минг нафар битирувчини ишга қабул қилаётган иш берувчилар учун муҳим рағбат бўлади.

Шунингдек, мамлакатда ижтимоий реестрга кирмаган, аммо давлат кўмагига муҳтож қарийб 1 миллион нафар ёшлар мавжудлиги қайд этилди. Улар орасида етимлар, ҳарбий хизмат, меҳнат миграцияси ёки жазо муддатини ўтаб қайтган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган ёшлар бор.

Улар учун «Кафолатланган биринчи қадам» дастури жорий этилади. Дастур доирасида «устоз – шогирд» тизими асосида уюшмаган ёшларни олийгоҳга тайёрлаб, ўқишга киришига ёрдам берган талабалар магистратурага киришда қўшимча балл ва давлат стипендияларини тайинлашда устунликка эга бўлади.

Бундан ташқари, «Ёшлар мини-франшизаси» дастури ишга туширилади. Ўз брендини ривожлантираётган ёш тадбиркорларга имтиёзли ер майдонлари ва бизнесни кенгайтириш учун кредитлар ажратилади. Уларга тенгдошларини ўқитиш ва франшиза модели асосида фаолият бошлашга кўмаклашиш таклиф этилади.

Маҳаллий брендлар франшизасини харид қилган ёшлар Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда олиши мумкин. Янги дастурларни молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Аввалроқ ёшлар ҳамда улар учун янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредитлар ажратилиши маълум қилинган эди. Янги кредит маҳсулотлари ўз бизнесини бошлашни истаган ёшлар ва талабалар ҳамда ёш мутахассисларни иш билан таъминлайдиган компанияларни қамраб олади.

141
0

Комментарии