• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 13:54

Швейцария элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлади

Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский беш йиллик дипломатик фаолиятини якунлаб, ўз лавозимини тарк этмоқда.

168
0
ТИВ

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида элчи билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида томонлар унинг Ўзбекистондаги беш йиллик фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Ташқи ишлар вазирлигида Константин Оболенскийнинг Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Унинг фаолияти давомида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгайгани таъкидланди.

Шунингдек, Тошкент ва Берн ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Константин Оболенский 2021 йилдан буён Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

168
0

Комментарии