• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июня 13:54

Тошкентдаги "Фархадский" бозорида товламачилик билан шуғулланган 14 нафар шахсга ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳрида автотранспорт эҳтиёт қисмлари бозорида мижозлардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳнинг 14 нафар аъзосига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

430
0
Видеодан кадр

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида жойлашган автотранспорт эҳтиёт қисмлари бозорида фаолият юритган жиноий гуруҳ фош этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари автомобил эгаларининг розилигисиз ва олдиндан келишувсиз турли жиҳозларни ўрнатиб, кейин эса улар учун бозор нархидан бир неча баробар юқори ҳақ талаб қилган. Шу тариқа улар аслида тахминан 600 АҚШ доллари турадиган хизматлар учун 13 300 АҚШ доллари миқдорида пулни товламачилик йўли билан ундиришган.

Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳри Учтепа туман судида кўриб чиқилди. Судланувчилар ўриндиғида 14 нафар фуқаро ўтирди.

Суд уларни айбдор деб топиб, ҳар бирининг жиноятдаги иштирок даражасидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 6,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Илгари ҳам судланган айрим маҳкумлар жазони қаттиқ тартибли жазони ижро этиш муассасаларида, қолганлари эса умумий тартибли колонияларда ўтайди.

430
0

Комментарии